...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги Авлиё-Успенск черковида ўтказилган пасха исбодатига 5 минг киши жам бўлди


11:07, 02.05.2016 Жамият
 3 070

30 апрель 1 май кунлари кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Православ черковларида Пасха байрами нишонланди.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилиб келмоқда. Мамлакатимизда диний бағрикенглик, дин ва эътиқод эркинлиги тўла кафолатланган.
 
Жорий йилнинг 30 апрель 1 май кунлари кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган Православ черковларида Пасха байрами нишонланди.
 
29-30 апрель кунлари ўзбекистонлик 130 нафар православ христианлари Исроилннинг Иерусалим (Қуддус) шаҳрига бориб Муқаддас оловни олиб келиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда
 
Исроилга йўл олганлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг замонавий авилайнерларида чартер рейс билан христианлар учун муқаддас қадамжоларни зиёрат ва ибодат қилиб қайтдилар.  30 апрелдан 1 майга ўтар кечаси Исроилдан қайтиб келган христиан диндорлар Тошкентдаги Авлиё-Успенск кафедрал черковида асосий байрам ибодатини ўтказдилар.
 
Ибодат чоғида Тошкент ва Ўзбекистон епархияси миторополити Викентий диндорларга дўстлик, ҳамжиҳатлик ва тинчликнинг қадрига етиш лозимлигини яна бир бор насиҳат қилиб ўтди.
 
Баъзи манбаларнинг хабар беришича, Тошкентдаги Авлиё-Успенск кафедрал черковида ўтказилган байрам ибодатига 5 минг киши жам бўлган.

Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Пасха байрами арафасида вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларига байрамнинг тартибли ташкил этиш ва ўтказишга алоҳида аҳамият бериш бўйича тавсиялар берилди. Қолаверса, диндорларнинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш мақсадида жойларга ёнғин хавфсизлиги ва соғлиқни сақлаш хизматлари жалб қилинди.

Теглар:Диний бағрикенглик Православ черковлари Пасха байрами Авлиё-Успенск кафедрал черкови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар