...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “маршрут” ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди


16:42, 08.11.2016 Жамият
 5 824

Маълум бўлишича, йўналишли такси бурилиш мумкин бўлмаган жойда ортга қайрилган.

8 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гурухининг азоси томонидан Тошкент йўлларида содир бўлган йўл-тарнспорт ҳадисасининг суратлари тарқатилди.
 
Гуруҳ аъзоларининг маълум қилишларича, йўналишли такси йўлнинг мумкин бўлмаган қисмидан ортга бурилган. Унга Nexia автомобили келиб урилган. Натижада “маршрут” ағдарилиб тушган.
 
Суратлардан маълум бўлишича, ЙТҲ 76-йўналишли такси иштирокида содир бўлган.
 
Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Автлмобиль ҳайдовчиларининг ҳолати тўғрисида ҳам ахборот берилмаган.
 
“Ҳар куни шу йўл бўйлаб ўтаман. Йўлнинг айнан ортга қайрилиш белгиланмаган жойидан гоҳ автобус, гоҳ йўналишли такси бурилиши ҳолларини кўп кўрганман”, деб изоҳ қолдирган гуруҳ аъзоларидан бири.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Йўналишли такси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар