...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда уч туманга янги молия раҳбарлари тайинланди


14:33, 23.10.2018 Жамият
 2 705

Тошкент шаҳрининг туман молия бўлимларида бир қатор ўзгаришлар рўй бермоқда.

Бугун, 23 октябрь куни Тошкент шаҳринингнинг учта тумани молия бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Олимжон Аҳмедович Холиқулов мудир этиб тайинланди.
 
Олимжон Аҳмедович Холиқулов 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университети, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, молиячи.
 
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Фирдовси Шер-Алиханович Валиханов мудир этиб тайинланди.
 
Валиханов Фирдовси Шер-Алиханович 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги маркетинг.


 
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Дамир Абдуллаевич Ражабов мудир этиб тайинланди.
 
Дамир Абдуллаевич Ражабов 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини бакалавр, 2005 йилда эса магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи, давлат маблағларини бошқариш.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тайинлов Молия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар