...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Тожикистон савдо уйи очилди


20:13, 23.02.2018 Жамият
 3 085

Тожикистоннинг энг йирик қурилиш ширкати Тошкентда ўз савдо уйини очди.

Кеча, 22 февраль куни Тошкентда “Тожикистон савдо уйи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.
 
Татанали очилиш маросимида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Имоми Содиқ Ашурбойзода ва Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар  вакиллари иштирок этди.


 
Ташкил этилган Тожикистоннинг “Гаюр” савдо уйида кенг турдаги қурилиш моллари таклиф қилинади.
 
Маълумот ўрнида, “Гаюр” савдо компанияси нафақат Тожикистонда, балки Марказий Осиёда қурилиш моллари билан савдо қиладиган энг йирик ширкатлардан биридир.


 
Компания махсулотлари Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Афғонистонда ҳам сотилади.
 
Компания келгусида ушбу мамлакатларда ҳам ўз савдо уйини очмоқчи.
Икром Раҳмон

Теглар:Тожикистон Ўзбекистон савдо уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар