...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда телефон ўғриси далилий ашё билан қўлга тушди


11:00, 17.06.2017 Жамият
 2 458

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 18:00 ларда А.А.И. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган овоз ёзиш студияси биносида ўғирликка қўл урди.
 
Аниқланишича, у фуқаро Ф.Ш.га тегишли бўлган, баҳоси 400.000 сўмлик Samsung Tab-3 русумли планшетини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар