...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда талончилар 2-синф ўқувчисининг iPhone ва Samsung телефонларини тортиб олди


16:23, 16.02.2017 Жамият
 3 512

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар содир этгани тўлиқ фош этилган ва улар қўлга олинган.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлимига 1970 йилда туғилган фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс Ойдин даҳаси ҳудудида ўғли – Академик лицейнинг 2-синф ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб,  унинг қўлидан iPhone ва Samsung мобил телефонларини тортиб олиб,  воқеа жойидан яширинганликларини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар 1998 йилда туғилган ва бир нафар 1996 йилда туғилган шахслар  содир этгани тўлиқ фош этилган ва улар қўлга олинган.
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Жиноят содир этганлар қилмишига яраша қонун олдида жавоб бериши аниқ,  бироқ ота-оналар фарзандларига қиммат (бир эмас иккита) телефонлар олиб бермаганида балки жиноят содир бўлмасмиди.  Ўғлининг ҳам халовати бузилмасди.

Теглар:Ўғирлик iPhone Samsung 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар