...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA мусобақасига старт берилди


19:47, 21.09.2017 Жамият
 3 428

Мусобақада Ўзбекистон, Германия, Беларусь, Испания, Филиппин, Украина, Япония каби давлатларнинг спортчилари иштирок этишади.

Бугун, 21 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, МОҚ ва Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан ташкил этилган синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичи старт олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Германия, Беларусь, Испания, Филиппин, Украина, Япония каби давлатлардан элликка яқин спортчи ғолиблик учун курашади.
 
“Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичида спортчилар соло, дуэт ва гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш этишади.
 
Маълумот учун, яқинда Тошкент шаҳри мезбонлик қилган сув спорти турлари бўйича ўтказилган IX Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 14 олтин, 17 кумуш ва 21 бронза медаль, жами 52 медаллар жамғаришганди.

Теглар:Сув париси FINA Ўзбекистон Германия Беларусь Испания Филиппин Украина Япония синхрон сузиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар