...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ретро автомобиллар кўргазмаси ўтказилади


19:04, 30.04.2018 Жамият
 3 091

Улар орасида таъмирланиб, мукаммал ҳолатга келтирилган “Чайка” машинасини ҳам кўриш мумкин.

2018 йилнинг 6 май куни Тошкентдаги “Анҳор Локомотив” истироҳат боғида “Retro Uz автоҳаваскорлар клуби”нинг ретро автомобиллар кўргазмаси бўлиб ўтади.
 
Кўргазмада Қозоғистон ва Тожикистондан келган меҳмонлар ҳам иштиро этади. Бу ҳақда кўргазма ташкилотчилари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилган.
 
Ташриф буюрувчилар камида 60 йиллик тарихга эга автомобиль ва мотоциклларни томоша қилиши мумкин бўлади.
 
Улар орасида таъмирланиб, мукаммал ҳолатга келтирилган “Чайка”, Иккинчи жаҳон уруши даврларида машҳур бўлган “Полуторка” юк машинаси, 1937 йилги Mercedes ва бошқа камёб моделлар ўрин олган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент ретро автомобиллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар