...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қаровсиз қолдирилган Captiva қасддан ёқиб юборилди


14:12, 21.04.2016 Технология
 11 693

Машина 20 апрель куни тонг отишига яқин, соат тахминан 04:00 да номаълум шахс томонидан ёқиб юборилгани айтилмоқда.

Тошкентда қора рангдаги Chevrolet Captiva автомобили ёқиб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда. Ёқиб юборилган автомобилга оид суратларни гуруҳга жойлаштирган манбанинг маълум қилишича, воқеа Тошкентнинг Қоратош даҳасидаги кўп қаватли турар-жой бинолари яқинида рўй берган. Баъзи фойдаланувчилар эса бу фикрларни рад этиб, мазкур ёнғин Тошкентнинг Бешёғоч мавзесида содир бўлганини айтишмоқда.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг хабар беришларича, мазкур автомобиль аёл кишига тегишли бўлган. Машина 20 апрель куни тонг отишига яқин, соат тахминан 04:00 да номаълум шахс томонидан ёқиб юборилган. Воқеага гувоҳлик қилганлар бу ҳолатни видеога олишга ҳам улгуришган. Уларнинг фикрича, автомобилни қасддан ёқиб юборган шахс эркак киши бўлган.
 
Ёнғин оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган, бироқ автомобиль таниб бўлмас даражага келиб қолган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилгани айтилмоқда.



Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маълум қилишларича, шахсий автомобиллар билан боғлиқ бундай ҳолатлар сўнгги вақтларда тез-тез учраб турибди. Гаражларнинг олиб ташланиши ва ваъда қилинган очиқ автотураргоҳларнинг қуриб берилмагани, одамлар автомобилларини кўп қаватли уйлар ёнида қаровсиз қолдириб кетишга мажбур бўлаётганлари ана шундай воқеаларга сабаб бўлмоқда, дейди тармоқ фойдаланувчиларидан бири. 

Теглар:Chevrolet Captiva Тошкент Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

javlon
16:39 27.04.2016

kimligi topildimi


111
16:13 27.04.2016

Нимага энди касддан ёндирилгани тугрисида далиллар ёзилмаптию. Балким узи просто так ёндиргандир силар каттан биласлар.


Islombek
13:13 24.04.2016

Mashinada nima ayb. Xamma kuchi yetganiga gapiradi degandek kelib kelib shu toychoqga kuchi yetibdida.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!