...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда қарийб 17 йил ёпиқ бўлган автомобиль йўли очилади


09:42, 04.10.2017 Жамият
 4 442

Мазкур йўлнинг ёпилиши анча йиллар давомида Олой бозори қаршисидаги йўлда доимий тирбандлик юзага келишига сабабчи бўлган.

Тошкентда шу ҳафтанинг охирига қадар йки янги ҳафтанинг илк кунларидан Абдулла Қодирий ва Навоий кўчаси ўртасидаги Шароф Рашидов хиёбонидаги автомобиль йўлини очиш амалиёти режалаштирилмоқда.
 
Йўлнинг бу қисми марказий кўчани Юнусобод тумани йўли билан боғлайди. Бу йўл 2000 йилнинг бошларида хавфсизлик мақсадида ёпиб қўйилган эди.
 
Анча йиллар давомида бу йўлнинг ёпилиши Олой бозори қаршисидаги йўлда доимий тирбандлик юзага келишига сабаб бўлган. Бу автомобиль йўли шаҳар марказидан Юнусободга борадиган ягона кўча ҳисобланади.
 
Айни пайтда деярли ҳар куни “Wyndham Tashkent” меҳмонхонаси чорраҳаси атрофида тирбандлик кузатилади. Шароф Рашидов проспектидаги йўлнинг очилиши бундай ҳолатнинг олдини олади. Шунингдек, ҳайдовчилар учун ҳам қулайлик яратади.
 
Тошкент шаҳар маъмуриятидан хабар беришларича, айни вақтда Шароф Рашидов хиёбонидаги автомобиль йўлини қайта тиклаш бўйича жадал ишлар олиб бориляпти.
 
“Бу йўл жорий ҳафтанинг сўнгги кунларигача, ёки келаси ҳафтанинг бошида очилади”, дейилади хабарда.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент Шароф Рашидов Йўлнинг очилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар