...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Махтумқули шарафига меъморий ёдгорлик ўрнатилди


09:49, 19.05.2017 Жамият
 2 182

Шу муносабат билан бир неча кун давомида Тараққиёт ва Шаҳрисабз кўчалари туташган жойда қурилиш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга иккинчи ташрифи олдидан Тошкентда туркман шоири Махтумқули Фироғий хотирасига бағишланган меъморий ёдгорлик очилиши бўлди.
 
Шу муносабат билан бир неча кун давомида Тараққиёт ва Шаҳрисабз кўчалари туташган жойда қурилиш ишлари олиб борилди. Транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатиб қўйилди.


 
Айни вақтда барча ишлар якунланган ва кичик майдон ўзининг дастлабки меҳмонларини қабул қилмоқда. Махтумқулига аталган хотира лавҳаси тошдан ишланган ва бетон асосга ўрнатилган.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 март куни пойтахтимиздаги Тараққиёт кўчаси Махтумқули шарафига қайта номланган эди.
Сумбула

Теглар:Махтумқули Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар