...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда келишмовчилик сабабли ўсмир йигит тенгдошини пичоқлаб қўйди


11:09, 02.08.2017 Жамият
 3 668

Ҳалилулло Акбаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ўткир тиғли жисм билан Беҳруз Алимовга оғир тан жароҳати етказди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида қасддан оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят аниқланди.
 
2017 йилнинг 29 июнь куни Учтепа тумани ҳудудида тахминан соат 15:10ларда, вояга етмаган Ҳалилулло Акбаров тенгдоши Беҳруз Алимовга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказди.
 
Оғир жароҳатланган Беҳруз Алимов воқеа содир бўлган жойдан зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Айни пайтда дастлабки суриштирув-тергов  ишлари бошлаб юборилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тошкент Учтепа ИИБ Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар