...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда икки автобуснинг пойгаси автоҳалокатга сабаб бўлди


10:47, 19.04.2017 Жамият
 4 111

Раҳбарият бундай пойгалардан аллақачон хабардор бўлишига қарамай, бунга қарши ҳеч бир чора қўлламаяпти.

Жамоат транспортларида юрганимизда бир-бирига яқин йўналишли автобусларнинг ўзаро пойгасига кўп бор гувоҳ бўламиз.
 
17 апрель куни тонгда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида икки автобуснинг ўзаро пойгаси автоҳалокат билан яунланди. Бу ҳақда Facebook'даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоси хабар берди.
 
Маълум қилинишича, ЙТҲ Mega Planet савдо маркази ёнида содир бўлган. “Ким ўзар” пойгаси 60 ва 72-йўналишли астобуслар ўртасида бўлиб ўтган. Натижада транспорт воситалари шикастланган. Бироқ йўловчилар жароҳат олгани ҳақида маълумот берилмаган.
 
Бу ҳолат, табиийки, фойдаланувчиларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлган. Уларнинг фикрича, мазкур воқеага нафақат ҳайдовчилар, балки мутасаддилар ҳам бирдек жавобгар. Сабаби раҳбарият бундай пойгалардан аллақачон хабардор бўлишига қарамай, бунга қарши ҳеч бир чора қўлламаяпти.
 
GPS-хизмати автобусларга ўрнатилгач, бу каби нохуш ҳолатларга чек қўйилиши ҳақида матбуот анжуманларидан бирида таъкидланган эди. Хизмат ишга тушган, аммо бу ҳам “кимўзар” пойгаларига барҳам бера олмади.
Сумбула

Теглар:Автобуслар пойгаси Юнусобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар