...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари наша чекаётганда қўлга тушиб, жавобгарликка тортилди


18:35, 09.03.2017 Жамият
 10 059

Ҳибсга олинганлардан бири Сергели тумани Ички ишлар бошқармаси ходими экани маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида туман ички ишлар бошқармаси ходими, йўл патруль хизмати ходими ҳамда нафақадаги Ички ишлар органлари ходими марихуанна гиёдвандлик моддасини истеъмол қилиб ўтирган вақтида ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Qalampir.uz”га Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилишди. 

Яхна ичимликларнинг елим идиши орқали гиёҳванд модда истеъмол қилаётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси махсус инспекцияси томонидан қўлга олиниб, тиббий экспертизадан ўтказилган. Тиббий экспертиза натижалари улар ҳақиқатан ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилганини тасдиқлаган. 

Ушбу шахслар Ички ишлар идораларида эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, айни дамда уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилган. 

Маълумот учун, ҳибсга олинганлардан бири Сергели тумани Ички ишлар бошқармаси ходими экани маълум қилинди. 

Аввалроқ, Учтепа тумани Ички ишлар бошқармасига қарашли милиция таянч пункти инспектори, лейтинант Анвар Мадримов Учтепа туманида жойлашган “Jizzakh city” ресторанидаги безорилик ҳаракатини “босди-босди” қилиш учун пора олаётган вақтда ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Тошкент шаҳар Ишчи ишлар бош бошқармаси Наша Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Adham
08:58 10.03.2017

Nima bo'libdi cheksa? Hamma dam olish uchun faqat spirtlik ichimlik ichish kerakmi? Misol uchun men ham "марихуанна гиёдвандлик моддасини истеъмол" qilaman, lekin spirtlik ichimlikdan uzoqroq yuraman. Mentni ishi Uzbekiston da oson bo'lganda chekmas edi)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар