...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда физика бўйича халқаро симпозиум ўтказилади


11:58, 09.11.2016 Жамият
 1 962

Хорижлик мутахассислар икки кун давомида муҳим масалаларни муҳокама қилиш билан бирга юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни ҳам режалаштиришган.

Шу йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Тошкентда “Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида халқаро симпозиум ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда симпозиум ташкилотчиси бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети расмий сайти хабар бермоқда.
 
11 ноябргача ўтказиладиган симпозиум иши инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади ва тадбир доирасида назарий физика ва астрофизика, экспериментал физика, энергияни қайта тиклаш манбалари ва бу соҳади янгиликлар муҳокама қилинади.
 
Симпозиумда бир қатор халқаро мутахассисларнинг иштирок этади. ЎзМУ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Давлатбой Жумабоевнинг айтишича, меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига ҳам ташриф уюштирадилар.
 
Иштирокчилар Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ва Санъат музейлари, “Кўкалдош” ва “Абулқосим” мадрасалари, “Ҳазрати Имом”, “Минг ўрик” мажмуалари, шунингдек, театр томошаларига ташриф буюришади. Ташриф давомида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига ҳам саёҳат қилиш режалаштирилган.
 
Хорижлик олимлар ЎзМУ Физика факультети ҳамда талабалар турар-жойида ҳам учрашувлар ўтказиши мўлжалланган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон Миллий университети Симпозиум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар