...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ЕТТБ делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди


19:51, 07.11.2017 Жамият
 1 846

Филипп Беннетт бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан учрашувда кредит маблағларини ажратиш юзасидан ҳамкорлик масалалари тилга олинди.

Аввалроқ Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюриши, ташриф дастурига кўра ЕТТБ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 7 ноябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказди.
 
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев билан учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар — мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти ўртасида шу йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашув, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган Англашув меморандуми доирасида эришилган келишувлар қисқа муддатга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кредит маблағларини ажратиш ушбу соҳадаги ҳамкорликда асосий ўрин тутади.
 
Томонлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ҳамкорлик истиқболлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашни давом эттириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, жумладан, фонд биржасини модернизация қилиш, қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашди.
 
Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филипп Беннетт самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини таъкидлади.

Теглар:ЕТТБ делегацияси Филипп Беннетт Ҳаракатлар стратегияси Кредит маблағлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар