...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ер нархи биринчи марта расман эълон қилинди


10:56, 01.02.2019 Жамият
 10 475

Ер сотилишидан тушган пулнинг бир қисми фуқароларни уй билан таъминланиши учун сарфланган.

“Tashkent City” ҳудудидаги ҳар бир сотих ер 20 минг АҚШ доллари миқдорида сотилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.
 
   “Tashkent City” лойиҳасига инвестиция киритиш учун ҳаммага бир хил таклиф берилган. Яъни ҳудуднинг 1 сотих ери 20 минг АҚШ долларидан, 1 гектар ер 2 миллион АҚШ долларига сотилган. Бу ҳамма учун бир хил эди, — дея айтиб ўтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
 
Маълум қилинишича, ҳудуднинг сотилишидан тушган пулнинг бир қисми эски Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларида яшаган фуқароларнинг уй билан таъминланиши учун сарфлангани, шунингдек, маблағнинг яна бир қисми қурилиш ишларини олиб бораётган ишчилар истиқомат қилиши учун шароит, коммуникация тармоқларини қуришга сарфланган.
 
“Tashkent City” дирекцияси, шунингдек, ер сотишдан олинган даромаднинг аниқ қаерга ва қанча миқдорда сарфлангани бўйича тез орада батафсил маълумот беришини ҳам маълум қилди. 

Теглар:Ер Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар