...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда дельфинлар иштирокида шоу-дастур ўтказиладиган дельфинарий очилади


08:54, 16.09.2017 Жамият
 3 399

Янги дельфинарийга чет элдан 4 та ўргатилган дельфин олиб келинади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида замонавий ва юқори технологияли маданий ва кўнгилочар боғ қурилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Боғ душанба кунидан ёпилади. 1 октябрга қадар боғ ҳудудидаги бинолар бузилади, аттракционлар олиб ташланади. 1 ноябрда эса боғнинг шу ҳудуди узоқ муддатли ижара учун инвесторга топширилади.
 
Янги қуриладиган боғда 2 та “Америка арғимчоғи” аттракциони, 2 та болалар автодроми, интерактив поезд, лабиринт очилади.
 
Шунингдек, боғ ҳудудида серфинг билан шуғулланиш учун сунъий тўлқинли сув иншооти, 4 та ўргатилган дельфин иштирокидаги шоу-дастур учун дельфинарий очилиши кутилмоқда.
 
Боғ қурилиши учун қурилиш материаллари, ускуналар, техника, аттракционлар, аудио ва видеоаппаратлар, дельфинлар, қушлар, балиқлар ва ўсимликлар, божхона расмийлаштириш йиғимларидан ташқари, бошқа божхона тўловларидан озод этилади.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Миллий боғи Дельфинарий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар