...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Cobalt ва трамвай тўқнашиб кетди


10:42, 10.02.2016 Технология
 4 342

Тахминларга кўра, такси ҳайдовчиси трамвайни ўтказиб юбормай чорраҳа кириб келгани учун ЙТҲ келиб чиққан.

9 февраль куни тунги соат 22:00 лар атрофида Тошкентда  Cobalt русумидаги такси ва трамвай иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Бу ҳақда фотосуратлар орқали Facebook.com ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Тошкент шаҳрининг Муқимий кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жароҳатланмаган. Cobalt’нинг чап олд қисми ва ён томонига зарар етган. Гуруҳ аъзоларининг тахмин қилишларича, такси ҳайдовчиси трамвайни ўтказиб юбормай чорраҳа кириб келгани учун ЙТҲ келиб чиққан. Воқеа жойига ЙПХ ходимлари етиб келишган.  

Теглар:ЙТҲ ЙПХ Водители Ташкента 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!