...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир яшар фарзандини сотган аёл қўлга тушди


14:08, 07.11.2018 Жамият
 4 683

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
 
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. (исмли аёл) Тошкент шаҳар Яшнабод туманида қўлга олинди. Аёл туманда жойлашган “Илтифот” қахвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинган.


 
Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Одам савдоси Яшнобод туман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар