...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир аёл бомба ҳақида хабар берди


14:56, 15.05.2017 Жамият
 8 028

У ердан тинч аҳоли ва савдо маркази ходимлари дарров эвакуация қилинган.

Кеча, 14 май куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИББга пойтахтдаги “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасига портлаш мосламаси ўрнатилгани ҳақида хабар келиб тушди.
 
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, ўша аёл аввалига 102 рақамига телефон қилган. Унинг хабарига кўра, савдо марказининг 3-қаватида икки ҳижобли аёл супермаркетга портлаш мосламаси ўрнатилгани ҳақида гаплашаётганини эшитиб қолган.
 
Хабар келиб тушиши билан ИИВ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамда Шайхонтоҳур ИИБнинг тезкор гуруҳи, махсус бўлинмалар савдо марказига етиб келишди. У ердан тинч аҳоли ва савдо маркази ходимлари дарров эвакуация қилиниб, портлаш мосламасини излашга тушишган.
 
Қидирув ишлари якунига етгач, ҳеч қандай мослама ўрнатилмагани аниқланди. Нотўғри маълумот бергани учун ушбу фуқарога нисбатан ЎР Жиноят кодексининг 277- моддаси, 1-банди билан жиноий иш қўзғатилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Бомба Самарқанд дарвоза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар