...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бангихона фаолияти фош қилинди


12:49, 26.05.2017 Жамият
 3 840

Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Жорий йилнинг 22 май куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонда Руслан Жексанбаев қонунга хилоф равишда “опий” гиёҳванд моддасини тайёрлаб, уни истеъмол қилиш учун бангихона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
 
Аниқланишича, хонадондан 9 дона бир марталик тиббиёт шприцларда жойлаштирилган умумий оғирлиги 0.62 граммга тенг бўлган “опий” гиёҳванд моддаси далилий ашё сифатида олинди.
 
Жексанбаевга нисбатан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бангихона Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар