...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автомобиль ўғриси қўлга тушди


13:45, 30.05.2017 Жамият
 3 628

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 25 май куни тахминан соат 10:45 да номаълум шахс Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида фуқаро Рисолат Хидировага тегишли бўлган Cobalt русумли автоуловни олиб қочган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғирлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Дастлабки тергов жараёнида, мазкур автоулов Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида топилиб, унга ўрнатилган видеокузатув мосламаси номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани аниқланган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Миржаҳон Мирсайдуллаев томонидан содир этилгани аниқланиб, ундан ўғирланган видеокузатув мосламаси далилий ашё сифатида олинган. 

Мирсайдуллаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Теглар:Тошкент Cobalt 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар