...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 9 та фоҳишахонада 24 фоҳиша қўлга тушди


16:44, 30.03.2017 Жамият
 8 249

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳафта давомида олиб борилган ишлар юзасидан ОАВ ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилингани ҳақида хабар берганмиз. Анъанага кўра, бу ҳафта ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида ҳафта давомида олиб борилган ишлар юзасидан ОАВ ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди.
 
Брифингда маълум қилинишича, Фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишининг олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш бўйича 9 та жиноят аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси, яъни фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.
 
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 24 нафар ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 426 нафар шахсга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди.
 

Теглар:Фоҳиша ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар