...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 84 яшар отахон ёнғин қурбони бўлди


21:16, 26.11.2018 Жамият
 3 146

Натижада отахон куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган.

Куз-қиш мавсумида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши, огоҳлигимизни ҳам орттирганда эди, бугун 84 яшар отахон орамиздан кетмаган бўларди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни, соат 07:50ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Жамбул” маҳалласида истиқомат қилувчи оиланинг эҳтиётсизлиги 84 ёшли нуроний ўлимига сабаб бўлди.
 
Гап шундаки, 1934 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Р.Т. уйи ётоқхонасида жойлашган иситиш печи ёнида ухлаб қолади. Оқибатда кўрпачаси иситиш печига тегиб тутаган ва аланга олган. Натижада отахон куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган.
 
Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.​​
 

Теглар:Ёнғин ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар