...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 4-шаҳар клиник шифохонасининг биноси фойдаланишга топширилди


19:47, 10.10.2016 Жамият
 2 525

Шифохонани реконструкция қилиш ишларига 27 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 4-шаҳар клиник шифохонаси тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Шифохона биносининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг А.Икромов сўзга чиқди.  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доираси қайта таъмирланган 4-шаҳар клиник шифохонаси пойтахтимизнинг Яшнобод, Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 ноябрдаги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестиция дастури тўғрисидаги қарори асосида ушбу тиббиёт муассасасида босқичма-босқич қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Бу ишларга 27 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилди.
 
Реконструкция ишлари натижасида клиниканинг барча бўлимлари замонавий қиёфага кирди. Биноларнинг атрофи тубдан ободонлаштирилиб, яшил ҳудудлар барпо этилди. Барча бўлимлар жаҳон тиббиётининг энг сўнгги ютуқлари асосида янги тиббий диагностика воситалари, жиҳозлар билан таъминланди. Замонавий УТТ, МСКТ, рентген, лапароскопик воситалар, физиотерапия муолажаларини ўтказишда қўлланиладиган тиббий асбоб-ускуналари билан жиҳоланди, дейилади хабарда. 

Теглар:4-шаҳар клиник шифохонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар