...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 19 ёшли йигит автомобиль ўғирлади


21:53, 18.02.2017 Жамият
 5 199

ИИВга ариза билан мурожаат қилган жабрланувчи Damas русумли автомобилини қаровсиз қолдирган.

Фарғона вилояти Бувайда тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Damas русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Қизил-Юлдуз қишлоғи ҳудудида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
 
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида   автомашинани олиб қочганликда  гумонланаётган шахс шу туманда  яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиқди.
 
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Damas Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар