...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Абадий полк” акцияси ўтказилди


15:47, 09.05.2016 Жамият
 4 626

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг хабар беришларича акцияда иштирок этиш учун 1000 дан ортиқ маҳаллий фуқаролар тўпланишган.

Аввалроқ, 9 май куни Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” ҳудудида “Абадий полк” акцияси ўтказилиши ҳақидаги ахборотларни рад этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 9 май куни Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” (“Братские могили”) ёдгорлиги атрофида “Абадий полк” акцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
“Абадий полк” акциясида 1941-1945 йилларда иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган фахрийлар ва уларнинг яқин қариндошлари қатнашди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг хабар беришларича акцияда иштирок этиш учун 1000 дан ортиқ маҳаллий фуқаролар тўпланишган. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида  “Биродарлик қабристони” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйишди. Улар орасида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти томонидан қўйилган гулчамбар ҳам бор.
 






Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда,  “Ҳеч шубҳасиз, инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан тирик ва барҳаётдир. Ўтганларнинг хотирасини эсга олиш, уларнинг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш халқимизга хос азалий қадрият бўлиб келмоқда. Жанг майдонларида Ватан учун, бугунги ва эртанги авлодларнинг ёруғ кунларга етиши учун жон берган, ўзини фидо этган инсонлар хотирасини ёдга олсак, бугун ҳаёт бўлган фахрийларимизга қанча ҳурмат-эҳтиром ва эътибор кўрсатсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз”.
 
Уруш бошқа халқлар қатори ўзбек халқига ҳам кўплаб талофатлар олиб келди. Очлик, қашшоқлик, ким эридан, ким жондан азиз фарзандидан жуда бўлган даврларни бошдан кечирдик. Кўз ёшларга бегона бўлмадик. Ўша машъум кунлар қолдирган из бугун халқимиз қалбида ярага айланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги ёруғ кунларга ўз-ўзидан эришилмаганини  ўйлаб кўриш, уруш майдонларида ҳалок бўлганлар хотирасини муқаддас билиб, тирикларни йўқлаш, ҳурматини жойига қўйиш савобли фазилатдир. 




 
Яқинда тарихда рўй берган қонли уруш дунё миқиёсида миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Давлатларнинг инқирозга юз тутишига, болалар отасиз, оналар боласиз, гўдаклар кўзида ёш билан юпун қолишига сабаб бўлди. Бу байрам урушда жонини берган, Ватани, ота-онасининг тинчлиги учун қон кечганларники. Бу байрам бугун ёнимизда дуога қўл очиб, юртга тинчлик, фаровонлик, дастурхонга тўкинлик тилаб ўтирганларники.

Қамариддин Шайхов

Теглар:Абадий полк Сталин 9 май Хотира ва қадрлаш куни Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар