...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент – Хива йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди


10:04, 04.12.2018 Жамият
 3 054

Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади.

Тошкент – Хива йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Кеча, 3 декабрь куни ушбу қатновнинг илк йўловчилари “Тошкент” жанубий вокзалидан қадим ва навқирон шаҳар томон барча қулайликларга эга поездда йўлга чиқди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлигини қайд этган эди. Қисқа фурсатда бу эзгу ташаббус амалга ошди.
 
Давлат раҳбари ўтган ҳафтада Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “Хива” темир йўл вокзалининг янги биноси ва бу ерда йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишган эди.
 
Вокзал биноси Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттириб, унда замонавий VIP зал, она ва бола, тиббиёт хоналари мавжуд. Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади. 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва туристларга қўшимча қулайлик яратади.

Теглар:Тошкент – Хива Электропоезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар