...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вокзали яқинидаги “тарихий ёдгорлик” бузилишга маҳкуммиди?


10:40, 07.09.2017 Жамият
 3 519

Мазкур сув минораси 118 йил жойида турди, уни шартли равишда тарихий ёдгорлик дейиш мумкиндир, бироқ унинг бузилиши қанчалик тўғри?

Тошкент шаҳрида қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳар куни олиб борилади. Ҳар куни турли бинолар фойдаланишга топширилади, қайсиларидир бузилади...
 
Бироқ демонтаж ишларини олиб борганда бинонинг тарихий аҳамияти ва хавфсизлик масалалари чуқур ўйланиши мақсадга мувофиқдир.
 
Бугун, 7 сентябрь куни Тошкент темирйўл вокзали яқинида жойлашган сув минораси бузиб ташланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда турли суратлар тарқалди.
 
Ушбу минора техник иншоот бўлиб, бундан 118 йил аввал архитектор Георгий Сваричевский лойиҳаси асосида қурилган.
 
Минорадан яқинидаги қозонхонада ҳам демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Бу ишлар Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишмасида қайта тикланган йўл ўтказгичга туташ ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқлигини тахмин қилиш мумкин.
 
Қизиқ савол туғилади, қурилганига 118 йил бўлган техник иншоот тарихий ёдгорлик ҳисобланадими? Унинг бузилиши қанчалик тўғри? Ушбу масала юзасидан Тошкент шаҳри ҳокимлигининг расмий жавобини кутиб қоламиз.
 
Маълумот учун, Георгий Сваричевский лойиҳаси асосида 1899 йилда “Тошкент–Пассажирский” (Шимолий вокзал) станцияси қурилган.
 
Аввалроқ, Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари туташган ҳудуддаги йўл ўтказгични қуриш қилиш ишлари октябрь ойининг бошида якунланиши мўлжаллангани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев
Фото: Алла Гажева 

 

Теглар:Сув минораси Тошкент вокзали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzod Nomozov
10:50 07.09.2017

Mani fikrimcha ja unchali vohimali narsa emas Vohti keb odamlar turi chunvoliwadi Dep uylayman!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар