...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида янги маҳаллалар ташкил этилади


16:21, 14.12.2018 Жамият
 2 891

Пойтахтдаги маҳаллалар сони 508 та деб ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида айрим маҳаллалар чегарасини ўзгартириш ва янгиларини ташкил этиш режалаштирилган. Шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент шаҳридаги айрим маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилди.
 
Қарор билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ва туман ҳокимликларининг айрим маҳаллалар ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши кўзда тутилган.
 
Тошкент шаҳридаги маҳаллаларнинг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг номлари, бўлиниши ҳисобига ташкил этилаётган маҳалла чегаралари тавсифлари тасдиқланиши мумкин.
 
Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги маҳаллалар сони 508 та деб ҳисобланади.
 
Маҳаллалар ҳудудига ўзгартириш киритилган туман ҳокимликлари ва ФЎЎБО фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ф.Маҳмудхўжаев):
 
  • янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратади;
 
  • ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳаллаларда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боради.
 
Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (Л.Исматуллаев) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўради.
 
ФЎЎБО фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Ф.Маҳмудхўжаев), Қурилиш бош бошқармаси (Б.Холматов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов):
 
Мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритади.
 
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий, ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Шукуров зиммасига юклатилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Маҳалла Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар