...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида пропискага олиш нима сабабдан тўхтатилгани маълум бўлди


10:48, 05.02.2016 Жамият
 7 013

Тошкент шаҳрида ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига белгиланган тартибда мурожаат этиши белгилаб ўтилган.

Хабарингиз бор бир неча ойдан бери Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш истагида бўлганларга рад жавоби берилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан халқ орасида турли саволга сабаб бўлмоқда.

Масалага ойдинлик киритиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент шаҳар ишки ишлар Бош бошқармаси Хорижга чиқиш-келиш фуқаролик бошқармаси билан боғланганимизда қуйидагича жавоб олдик: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 16 февраль кунидаги 41-сонли, “Ўзбекистон  Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Қарори талабларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳисобга туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига белгиланган тартибда мурожаат этиши белгилаб ўтилган.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сонли Қарори талабларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳар ҳудудида вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўхтатилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олиш ишлари доимий рўйхатда туриш жойидан чиқармасдан туриб, беш кундан олти ойгача муддатга, таълим муассасаларига ўқишга келганлар учун эса ўқиш даври тугагунга қадар амалга оширилар эди. Расмий баёнотдан маълум бўлмоқдаки, яқин кунлар ичида Қарорнинг талаблари ўзгариши мумкин.
Жалолиддин Равшан

Теглар:прописка Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар