...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти “Абадий полк” акцияси ҳақидаги хабарларни рад этди


11:12, 03.05.2016 Жамият
 3 724

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”нинг биринчи ярмида “Абадий полк” акцияси ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Маҳаллий ва Россия ОАВларида 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”нинг биринчи ярмида Тошкентдаги “Братские могили” (Биродарлик қабристони) ёдгорлиги атрофида “Абадий полк” акцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилди.
 
1941-1945 йилдаги иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилаётган мазкур акцияга Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рухсат берилгани ҳақида ҳам маълумотлар илова қилинди.
 
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг расмий ахборотида айтилишича, 9 май –  “Хотира ва қадрлаш куни”нинг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилаётган “Абадий полк” акцияси ҳокимият тадбирлари режасига киритилмаган.
 
Тадбирлар 15 апрелдан 15 майга қадар режалаштирилган бўлиб, унга кўра, умумтаълим мактабларида “Эъзоз”, “Эҳтиром”, “Авлодлар учрашуви”, “Тинчлик дарси” тадбирлари ўтказилади. Қолаверса, ўқувчи ва талабалар “Табрик” тадбирлари доирасида уруш ва меҳнат фахрийларини йўқлаб, уларнинг хонадонига ташриф буюришади.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Абадий полк 9 май Хотира ва қадрлаш куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар