...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қасамёд қабул қилди


12:32, 04.12.2017 Жамият
 2 342

Профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналар калитлари тантанали равишда Амир Темур хиёбонида топширилди.

Кеча, 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида хизмат қилувчи таянч пункти профилактика инспекторлари тантанали равишда қасамёд қабул қилишди. Шунингдек, 210 нафар таянч пункти профилактика инспекторларига хизмат уйлари ва автомашиналарнинг калитлари топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва бошқалар иштирок этишди.
 
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган 150 нафар таянч пункти профилактика инспекторлари тантанали қасамёд қабул қилган эди. Уларга хизмат уйлари ва шахсий автомашиналар тантанали равишда топширилган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Профилактика инспекторлари ИИББ таянч пункти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар