...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кўчаларидаги дарахтларни кесганлар қонун олдида жавоб беради


14:44, 08.05.2018 Жамият
 2 796

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилишини сўрамоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларидаги дарахтлар кесиб ташланишига барҳам беради. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Бир неча ўн йиллик соғлом ва шаҳримизни чиройига чирой бағишлаб турган дарахтларнинг аёвсиз кесиб ташланаётганлигига кескин барҳам бериш мақсадида, масъул бошқарма ва ташкилотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилади. Жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
 
Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирган.
 
Шунингдек, ҳокимлик бирор жойда дарахт кесилаётганда бунинг олдини олиш мақсадида аҳолидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефони 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларидаги 233-71-47, 233-49-46 рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрамоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент дарахт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар