...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кўчаларида пойга уюштирган гуруҳ қўлга олинди


18:07, 06.10.2018 Жамият
 4 224

Жами тўрт фуқаро жавобгарликка тортилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пойтахт кўчаларида автомобиль тезлигини ошириб, тунги вақтда пойга ўтказган ҳайдовччиларнинг шахси аниқланди.
 
Уч нафари Шайхонтоҳур ва бир нафари Учтепа туманида яшовчи фуқаролар Сергели туманида тартибсизликлар келтириб чиқарган.
 
Воқеа гувоҳлари уни видеотасвирга олиб, ОАВ ходимларига бергани сабабли Тошкент ИИББ уларни топишга муваффақ бўлган.
 
Шундай қилиб, Spark ҳайдовчиси 23 ёшли Абдувоҳид Ш. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) мувофиқ ЭКИҲнинг 2 баробари миқдорида жаримага тортилган.
 
Matiz ҳайдовчиси Учтепа туманида яшовчи 20 ёшли Исломжон Н. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига (Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш) мувофиқ ЭКИҲнинг 2 баробари миқдорида жаримага тортилган.
 
Nexia ҳайдовчиси 30 ёшли Султонмуродов Ш. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) мувофиқ ЭКИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.
 
Lacetti ҳайдовчиси 24 ёшли Қудрат В. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) мувофиқ ЭКИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилган.
 
Бундан ташқари барча тўрт нафар фуқаро Сургели туман Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликлар тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига (майда безорилик) биноан айбдор деб топилган. Уларнинг ҳар бирига маъмурий тартибда 3 сутка қамоқ жазоси белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сергели тумани Пойга Маъмурий жавобгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар