...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кичик халқа йўлида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилди


11:57, 21.08.2017 Жамият
 3 100

Фарғона йўли кўчаси билан туташган ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари авж палласида.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент кичик халқа йўлининг Фарғона йўли кўчаси билан туташган нуқтасида  қайтадан йўл ўтказгич қурилмоқда.
 
Мазкур қурилиш ишлари муносабати билан 21 августдан бошлаб кичик халқа йўлининг бир қисмида вақтинча автомобиль ҳаракати тўхтатилди.
 
Шунга кўра 24 августга қадар кичик халқа йўлининг Амир Темур кўчасидан то Махтумқули кўчасигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати чекланади.
 
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, мазкур объектни мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Кўприк Йўл ўтказгич Тошкент Кичий халқа йўли Фарғона йўли кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар