...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўрт ёшли болакай қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетди


15:54, 29.03.2018 Олам
 18 927

Фарзандини қутқараман деб отаси ҳам куйиб қолган.

Суғд вилоятидаги (Тожикистон) Истаравшан шаҳар шифохонасида қайнаб турган сумалак қозонига тушиб кетган тўрт ёшли болакай ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда АSIA Plus нашри хабар берди.
 
Шифокорлар берган маълумотларга кўра, Рустамбек Қодиров 21 март куни қозонга тушиб кетган.
 
Ўғлини қутқаришга уринган Рустамбекнинг отаси ҳам кўплаб куйишлар олган.
 
Фожиа оқибатида бола танасининг 75 фоизи куйиб қолган ва 27 мартга қадар шифохонанинг жонлантириш бўлимида сунъий нафас бериш қурилмасига уланган ҳолда сақлаб турилган.
 
“Шифокорлар боланинг ҳаётини асраб қолиш учун барча чораларни кўрди, лекин ҳушига келмай 27 март куни тунда ҳаётдан кўз юмди”.
 
Шунга қарамай Истаравшан шаҳар ички ишлар бўлими ушбу ҳолат юзасидан мурожаат бўлмаганини маълум қилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Сумалак бола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!