...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўрт нафар спортчидан тўртта медаль, уларнинг учтаси олтин!


19:30, 21.07.2018 Спорт
 2 298

Дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Осиё Очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда.

Макаода дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Осиё Очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этяптилар.
 
Ушбу турнирнинг аҳамияти шундаки, унда Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига рейтинг очколари ўйналади.
 
Эътиборлиси, баҳсларда қатнашган тўрт нафар дзюдочининг барчаси совриндорлар қаторидан жой олишга муваффақ бўлди.
 
Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Жайҳунбек Назаров (-66кг) олтин, Мақсуд Очилов (-55кг) бронза, қизлар ўртасида эса Нилуфар Ермагамбетова (-52кг) ва Сита Қадамбаева (-48кг) олтин медалларни қўлга киритишди.
 
Айни пайтда ўзбекистонлик спортчилардан Сита Қадамбаева ва Нилуфар Ермагамбетова ўз вазн тоифаларида жаҳон рейтингида биринчи ўринда кетмоқдалар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дзюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!