...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистондан Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг киссасидан 12 млн сўмлик қадимий тангалар топилди


12:48, 14.06.2016 Жамият
 5 499

Мавжуд қонун-қоидалар бузилиши оқибатида давлат эгалигига ўтказилган мазкур тангалар Сурхондарё вилояти археология музейи фондидан жой олди.

Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган хорижий фуқаролардан бирининг мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилмаслиги қимматга тушди.
 
“Сариосиё” чегара божхона комплекси орқали автотранспорт воситасида кириб келган ушбу шахс йўловчи божхона декларациясини тўлдирар экан, ёнидаги барча буюмларни декларацияда қайд этгани маълум қилади. Шунингдек, божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида ҳам ёнида ортиқча буюмлари йўқлигини қайта-қайта таъкидлайди.
 
Шундан сўнг унга тегишли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машина салонига 20 дона қадимий тангалар яширилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Яширин тарзда олиб ўтишга уриниш чоғида фош қилинган ушбу тангалар Сухондарё вилояти баддий экспертиза мутахассисларининг хулосасига кўра миллоддан авалги IV-III, милодий I-III ҳамда XIII-XIV асрларга оид бўлиб, уларнинг ҳозирги қиймати 12,2 млн сўмга баҳоланган.
 
Давлат эгалигига ўтказилган мазкур тангалар Сурхондарё вилояти археология музейи фондидан жой олди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ноёб ва маданий бойликларнинг олиб ўтилиши тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасидан маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб киришни тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, унга мувофиқ хорижий фуқаролар ва бошқа шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига вақтинча олиб кириладиган маданий бойликлар тегишли божхона ҳужжатларида (хусусан йўловчи божхона декларациясида) кўрсатилиши керак.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Жиноят Қонунбузарлик Тожикистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар