...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда уч нафар маҳбус қамоқдан қочди


14:06, 18.06.2016 Олам
 3 742

Хўжанддаги тергов изоляторидан қочган уч нафар маҳбус қочиш пайтида қўриқчиларни ўлдиргани маълум бўлди.

17 июнь куни, маҳаллий вақт билан соат 20:45да Тожикистон шимолида жойлашган Хўжанд шаҳридаги тергов изоляторидан уч нафар маҳбус қочиб кетди.

Маълумотларга қараганда, маҳбуслар тил бириктирган ва қуролга эга бўлган. Қочиш чоғида улар муассасанинг бир неча қўриқчиларини ўлдирган ва номаълум йўналиш томонга отланган.

Тергов изоляторидан қочганлар:
1. Исфаралик Рамзуллохон Додохонов 1988 йилда туғилган. Террористик кайфиятдаги жинояти учун йигирма йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган;

2. Ҳабибжон Юсупов 1980 йилда туғилган. Қароқчилик ҳужумлари амалга оширгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган;

3. Мирзозариф Қаюмов 1986 йилда туғилган. Экстремистик кайфиятдаги жинояти учун 14 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Қаюмов қочиш чоғида муассаса қўриқчилари томонидан отиб ўлдирилган, Юсупов ярадор бўлган ва қўлга олинган, Додохонов эса яраланиб, воқеа жойидан қочишга улгурган.

Маҳбусни қидириш ва уларнинг қочишлари билан боғлиқ тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тожикистон Хўжанд Тергов изолятори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!