...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда бўш қолган биринчи ўринбосар лавозими тўлдирилди


15:47, 14.11.2018 Жамият
 3 428

Вазирнинг янги ўрибосари АҚШ ва Россияда элчи ҳам бўлган.

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Абдулазиз Комиловнинг тайинланган биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов бугун вазирлик ходимларига таништирилган. У бу лавозимда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси этиб тайинланган Ботиржон Асадов ўрнида иш бошлади.
 
Илҳомжон Неъматов 1952 йилда Наманган вилоятида туғилган, 1973 йили Фарғона политехника институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга.


 
У 1992-93 йилларда консуллик бошқармасида бўлим бошлиғи, ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган. Кейинги йилларда у Германиядаги элчихонада, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасида, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашида ишлаган, 1997-1999 йилларда Ҳиндистондаги элчи сифатида фаолият кўрсатган. У 1999 йилдан 2008 йилгача ҳам Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси, 2010-2013 йилларда эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида ишлаган, 2013-2014 йилларда ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси, 2014-2016 йилларда GM Uzbekistan бош директори маслаҳатчиси бўлган, 2016 йилнинг 14 сентябрида яна ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига қайтган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Илҳомжон Неъматов ТИВ тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар