...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВ “Озодлик” радиосидан маълумотни аниқлаштиришини сўради


18:05, 02.09.2017 Жамият
 10 260

Ўзбекистон ТИВ “Озодлик” радиоси вeб-саҳифасидаги мақолага муносабат билдирди.

“Озодлик” радиосига асли ўзбекистонлик бўлган, бугунги кунда АҚШда яшаётган Мансур Халиков мурожаат қилган ва унинг мурожаати нашр веб-сайтида эълон қилинган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2 сентябрь куни “Озодлик” радиосининг веб-саҳифасида эълон қилинган М.Халиков мурожаатига нисбатан муносабат билдирди.
 
М.Халиков Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари устидан шикоят қилган.
 
Ўзбекистон Республикаси ТИВ мурожаатга жавобан Вашингтон шаҳридаги масъул ходими Қадамбой Султонов шикоятда келтирилган масалаларни муҳокама қилиш учун тайёрлигини ва М.Халиков билан учрашиш ваколати юклатилганини хабар қилган.
 
ТИВ матбуот хизмати М.Халиковнинг манзили ва у билан боғланиш учун маълумотлар мавжуд эмаслиги боис, “Озодлик” радиосидан маълумотларни берилишида кўмак сўраган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ТИВ Озодлик радиоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар