...
МЕНЮ
ONLINE TV

TIKA Ўзбекистонда ёшлар учун курслар ташкил этади


16:01, 03.02.2018 Жамият
 2 935

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги вакиллари Ўзбекистонда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги вакиллари – TIKA ваколатхонаси раҳбари доктор  Али Ихсан Чағлар ҳамда унинг ўринбосари Ўгур Гез, ТIКАнинг ўқув дастурлари координатори Мустафа Ҳошим Пўлат ташриф буюрди.
 
Даставвал, меҳмонларга ташкилот, унинг ҳудудий тузилмалари, фаолияти ҳақида маълумот берилди. 
­­
TIKA’нинг ўқув дастурлари координатори Мустафа Ҳошим Пўлат ўз нутқида ёшлар учун Ўзбекистонда яратилган шароитлар ниҳоятда манзилли эканлиги,  келгусида уй шароитида тиббиётга оид,  2D ва 3D дизайнерлик, пайвандчилик, қуёшли панелларини ўрнатишга ўргатувчи, фавқулодда ҳолатларда аҳолига шошилинч ёрдам бера оладиган лидерларни тайёрловчи курслар ташкил этиш таклифини берди.

“Бу курсларни 120 тадан ортиқ давлатларда амалга оширдик”, деди координатор.

Теглар:Ёшлар иттифоқи ТИКА ваколатхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар