...
МЕНЮ
ONLINE TV

TIKA Ўзбекистонда яна бир лойиҳани амалга оширмоқда


20:54, 16.03.2018 Жамият
 3 010

TIKA икки босқичдан иборат уч кунлик курс ташкил қилган. Биринчи босқичнинг 30 нафар тингловчисига сертификатлар топширилди.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) Ўзбекистон оналик ва болаликни ҳимоя қилиш соҳасига оид дастурни амалга оширмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Хусусан, TIKA икки босқичдан иборат уч кунлик курс ташкил қилган. Биринчи босқичнинг 30 нафар тингловчисига сертификатлар топширилди. Бир вақтнинг ўзида иккинчи босқичнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, TIKA’нинг вице-президенти Меҳмет Сурейя Эр ва агентликнинг Ўзбекистондаги дастурий мувофиқлаштирувчиси Али Ихсан Чаялар иштирок этган.


 
“TIKA қардош Ўзбекистон билан кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда ва ўз фаолияти доирасида соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор беради”, дейди маросимда турк агентлигининг вице-президенти.
 
Унинг сўзларига кўра, TIKA Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга йўналтирилган яна ўнта дастурни амалга оширишни мўлжаллаган.
 
“Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларига уч йил давомида 150 та тез ёрдам машиналарини бериш режалаштирилмоқда. TIKA соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳалар сонини кўпайтиради”, дейди Эр.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Туркия TIKA 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар