...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар: ЦУМда эркак кишининг жасади топилди


11:47, 23.07.2018 Жамият
 18 030

Прокуратурадан махсус гуруҳ келмагунча унга тегиниш мумкинмаслигини айтган.

Бугун, 23 июль куни соат 10:30 атрофида пойтахтдаги Тошкент марказий универмаги (ЦУМ) биноси яқинида эркак кишининг жасади топилди. Бундан хабар топган “Qalampir.uz” зудлик билан воқеа жойига йўл олди.
 
Атрофда Ички ишлар ходимидан бошқа кимса йўқ. Ўрта ёшлардалиги тахмин қилинаётган эркак қандай вафот этгани маълум эмас. Ҳозирча у иссиққа бардош бера олмаган бўлиши мумкин, деган хулоса илгари сурилмоқда. Бироқ бу борада шифокорларнинг аниқ ташхиси йўқ.
 
Ички ишлар ходими жасаднинг шахсини аниқлаш имкони йўқлиги, прокуратурадан махсус гуруҳ келмагунча унга тегиниш мумкинмаслигини айтган.
 
Ҳолат бўйича жиноят аломатлари пайқалмаган. 
 

Теглар:ЦУМ Тошкент марказий универмаги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар