...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тезкор хабар! Ўзбекистонда 42 даража иссиқ ва кучли шамол кутилмоқда


18:37, 16.06.2017 Жамият
 8 117

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиши кутилмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42 гача кўтарилиши мумкин.

ФВВ ҳаво ҳароратининг кескин ортиб кетиши муносабати билан кўчага чиқмаслик ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб, мобил операторлар орқали SMS-хабарномалар юбормоқда. Республиканинг Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, 16-19 июнь кунлари ёғингарчиликсиз, 17-18 июнь кунлари айрим ҳудудлардан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади, 17 июнь куни шамол тезлиги 15-20 м/с (25-34 км/с) кучаяди.
 
Ҳарорат кечаси +9...+14, 16-17 июнь кунлари кундузи +23...+28, 18-19 июнь кунлари +18...+23 гача кўтарилади.
 
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Чорвоқ ва Чимён ҳудудида 16 июнь куни ҳаво кам булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 2-5 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +26... +28 бўлади.
 
17 июнь куни ҳаво кам булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 2-7 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15... +17, кундузи +28... +30 даража иссиқ бўлади.
 
18 июнь куни ҳаво кам булутли, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши ва чақмоқ чақиши эҳтимоли бор. Шамол 5-10 м/с тезликда эсиб, 7-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15... +17, кундузи +28... +30 даража бўлади.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол кучайиши оқибатида дарахтларнинг қулашига ва электр узатиш линияларининг узилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиради.

Теглар:Жазирама Иссиқ 42 даража Кучли шамол Ўзбекистон Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар