...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тест синовлари бешинчи кун натижалари эълон қилиняпти


19:03, 06.08.2018 Жамият
 2 971

Тест синовларининг бешинчи кунида 57 676 нафар абитуриент иштирок этган.

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг бешинчи куни натижалари бугун, 6 август куни соат 18:15 да эълон қилина бошланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар бермоқда.
 
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг бешинчи куни – 5 август натижалари қуйидагича:
 
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 97 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган.
 
Тест синовларида 57 676 нафар абитуриент иштирок этган. 1 738 нафар абитуриент имтиҳонларга келмаган.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 115 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган. Гуруҳ назоратчилари сифатида 2 404 нафар ўқитувчилар жалб этилган.
 
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 184,8 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)” таълим йўналиши;
 
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 164,1 балл, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)” таълим йўналиши.
 
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 111,9 балл;
тўлов-контракт – 90,0 балл.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:имтиҳон абитуриент Азиз Абдуҳакимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар