...
МЕНЮ
ONLINE TV

Термизда иккита университет филиали очилади


10:09, 21.04.2017 Жамият
 3 792

Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантирилади ва унинг ихтисослашуви ўзгартирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 20 апрель куни "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан келишиб берган таклифлари қабул қилинди.

Унга кўра, Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантирилади ва унинг ихтисослашуви ўзгартирилади.

Шунингдек, Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиаллари ташкил қилинади. 

Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда мазкур таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини тўлиқ ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар таркибини бутлаш, зарур моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини шакллантиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилади. 
Бобур Жалолов

Теглар:Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети Тошкент давлат аграр университети 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

To'lqin Akhmedov
10:48 02.05.2017

Prezidentimiz tashabbusi bilan viloyatlarda tashkil qilinayotgan yirik oliygohlarning filiallarini faoliyat yuritshlari, kelajakda mahalliylashtirishga yo'naltirilgan korxonalar uchun kerakli kadrlarni tayyorlashdagi muhim qadam hisoblanadi.....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар