...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТДИУ битирувчилари университет билан хайрлашув олдидан флешмоб тайёрлашди


15:46, 10.06.2016 Жамият
 5 164

Бу йил бакалавриатнинг 20 та таълим йўналишини 1473 нафар ва магистратура босқичида 20 та мутахассислик бўйича 337 нафар талаба-ёшлар тамомлади.

Бугун, 10 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида  битирувчи талабаларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда турли компания ва ташкилотлар вакиллари, фахрий меҳмонлар, битирувчи ёшларнинг оила аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
 
Айни вақтда таълим даргоҳида Иқтисодиёт, Менежмент, Банк иши, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Иқтисодиётда ахборот тизимлари, Халқаро туризм факультетлари ҳамда Магистратура бўлимида иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун малакали кадрлар тайёрлаб келинмоқда. Жорий ўқув йилида университетни бакалавриатнинг 20 та таълим йўналишини 1473 нафар ва магистратура босқичида 20 та мутахассислик бўйича 337 нафар талаба-ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга йўл олдилар.
 
Университет битирувчилари учун бу йил қўшалоқ байрам. Улар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида олий таълим дарогоҳи билан хайрлашиб, катта ражалар билан одимламоқдалар. Битирувчилар университут остоси билан хайрлашиш чоғида мустақилликнинг 25 йиллигига атаб флешмоб тайёрлашди. 

Теглар:Тошкент давлат иқтисодиёт университети Битирувчи Флешмоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Чарос
16:00 20.06.2016

omad tilayman


Jamol
15:14 11.06.2016

Yaxshi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар